Линклар

БМТ талабига қарамасдан¸ Эрон истаган пайтда уранни бойитиш дастурини қайтадан тиклаши мумкин. Бу ҳақда расмий Теҳрон маълум қилди.


Эрон разведка раҳбари Али Юнеси унинг мамлакати уранни бойитиш дастурини кўнгилли равишда тўхтатгани ва яна кўнгилли равишда давом эттира олиши мумкинлигини маълум қилди.


Мазкур баëнот Атом энергияси халқаро агентлигининг Эрон ядровий дастури бўйича резолюция лойиҳасини муҳокама қилганидан кейин берилди.

Резолюция Эрон ҳукуматини уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ва ядровий дастур бўйича қилинган ишлар ҳақида ноябр ойида маълумот беришга чақиради.


Бугун Европа Иттифоқи ва Россия Эронни агентлик билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга чақирди.

Вашингтон Эрон махфий равишда ядровий қурол устида ишлаяпти¸ деган фикрда.

Теҳрон эса¸ бу иддаоларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG