Линклар

Афғонистон исëнчилар қўмондони Гулбиддин Ҳикматëр Покистондаги афғон қочқинларини яқинлашаëтган президентлик сайловида қатнашмасликка чақирди.


Покистондаги Афғон исломий матбуоти Ҳикматëр томонидан пушту ва дарий тилларда ëзилган варақалар Покистоннинг Пешавар шаҳридаги афғон қочқинлар лагерига тарқатиб чиқилганини маълум қилди.

Ҳикматëр¸ шунингдек¸ мазкур варақаларда Афғонистон президентлик сайловида иштирок этиш¸ Жорж Буш¸Тони Блэр ва Владимир Путинни қўллаб-қувватлаш билан тенг¸ деб ëзган.

90- йиллар бошларида мамлакатда юз берган фуқаролар уруши давомида Афғонистон Бош вазири лавозимида ишлаган Гулбиддин Ҳикматëр Буш¸Блэр ва Путинни ислом дини душманлари¸ деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG