Линклар

logo-print

Қозоғистон алоқа вазири Олтинбек Сарсенбай ўғли мамлакатда сайловларнинг адолатсиз ўтказилгани сабаб истеъфо берди.


Мухолифатга яқин вазир бу хусусда берган баëнотида якшанба кунги сайловлар адолатсиз ва эркин ўтгани ҳамда Сарсенбай ўғли сайлов жараëнига аралашган ҳукумат таркибида қолмаслигини айтди:NC092024


" Истеъфога чиқишим билан¸ мен фуқароларимизга ўтирган ўрнимиз ва ваколатларимиз биз учун асосий қадрият эмаслигини кўрсатмоқчиман. Биз учун асосий қадрият халқимизга қиладиган хизматимиз¸ адолатли бўлишимиздир. Бу билан эса мен бу адолат Қозоқ жамиятида¸ Қозоғистон фуқаролари учун адолатли ва тоза тамойилларни амалга ошириш¸ ҳатто бугун ҳам иложли вазифа эканлигини исботламоқчиман"¸-деди Қозоғистон алоқа вазири.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига кўра, сайловолди кампаниясида ноҳақликлар содир этилган, хусусан президентга алоқадор партиялар оммавий ахборот воситалари орқали бошқа мухолиф партияларга нисбатан кўпроқ тарғибот юргизиш имконига эга бўлган.

Дастлабки сайлов натижаларига кўра, сиёсий партиялардан: “Отан” 43 фоиз, “Асар” – 19 фоиз, “Ақ жол” 17 фоиз овоз тўплаган.
XS
SM
MD
LG