Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:21

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси йиғини бошланди


Фарангис Саид Сешанба куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик йиғини бошланди. Ундан бир кун олдин, душанба куни Бразилия Президенти ташаббуси билан Нью-Йоркда давлат раҳбарлари ӄашшоӄликка ӄарши кураш масалаларини муҳокама ӄилди. Мана шу анжуманлар ҳаӄида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз. Фарангис, аввал душанба куни бўлиб ўтган анжуманга тўхталсак...

ФС: Ҳурмат, сиз айтиб ўтганингиздек, Бразилия Президенти Луис Игнасио Лула да Силва ташаббуси билан душанба куни БМТга аъзо давлатлар раҳбарлари очарчилик ва ӄашшоӄлик муаммоларини муҳокама ӄилди.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 44 фоизи, яъни 2 миллиард 800 миллион одам ӄашшоӄликда яшамоӄда. Уларнинг кунлик даромади бир АҚШ долларидан кам ҳисобланади.

Лула ушбу муаммо ҳаӄида бундай деди:

”Очарчилик оммавий ӄирғин ӄуролларидан энг даҳшатлиси эканини эсдан чиӄармайлик. Очарчилик кунига 24 минг одамни, минутига 11 болани ўлдирмоӄда. Очарчилик ниҳоятда катта муаммоларни яратмоӄда.

ҲБ: Хўш, бу муаммоларни ҳал этиш учун нима ӄилиш керак? Бу хусусида Бразилия Президенти конкрет таклиф киритдими?

ФС: Лула БМТнинг бундан тўрт йил аввал ӄабул ӄилинган дастурига эътибор ӄаратди. Дастурга кўра, 2015 йилга бориб ӄашшоӄликда яшаётган одамлар сонини 50 фоизга камайтириш кўзда тутилган эди. Аммо бу маӄсадга эришиш учун жаҳон ҳамжамияти етарлича ҳаракат ӄилмаяпти, дер экан Лула, халӄаро молиявий операцияларга махсус солиӄ солишни таклиф этди. Бу йўл билан 50 миллиард доллар йиғиш мумкин бўлади. Бу маблағ, Лула ва уни ӄўллаб-ӄувватлаган Франция Президенти Жак Ширакка кўра, ӄашшоӄликка ӄарши курашга сарфланиши керак.

ҲБ: БМТ Бош Ассамблеяси йиғини ташкилотнинг Бош котиби Кофи Аннан чиӄиши билан очилди. Фарангис, ўтган ҳафта Аннаннинг Ироӄдаги урушни ғайриӄонуний, деб атагани катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Бош Ассамблеяси мажлисида у Ироӄ масаласига тўхталдими?

ФС: Ўз чиӄиши бошида Кофи Аннан умумий муаммоларга ӄарши муштарак кураш олиб бориш керак, деб, мамлакат ичида ӄонун устуворлигига риоя ӄилаётган ҳар бир давлат хорижда ҳам айни тамойилни ҳурмат ӄилиши лозимлигини таъкидлади.

БМТ Бош котиби Ироӄдаги вазиятга тўхталиб, бугунги кунда Ироӄда бир-бири билан курашаётган тарафлар муросага эришиши учун мамлакатда ӄонун устуворлигини таъминлаш лозимлигини таъкидлади. “Ҳеч ким ӄонундан устун эмас, ӄонун ҳар бир одамни ҳимоя ӄилиши зарур”, - деди БМТ Бош котиби.

Кофи Аннанга кўра, аксил-террор уруши инсон ҳуӄуӄларини чеклади, ӄонун устуворлиги ҳам таҳдид остида.

”Бугунги кунда ӄонун устуворлиги жаҳон бўйлаб таҳдид остида ӄолди. Биз ӄонунларнинг топталиши гувоҳи бўляпмиз,” - деди Аннан. У, шунингдек, Ироӄ, Суданнинг Дарфур вилояти, Уганда, Бесланда инсон ҳуӄуӄлари топталаётганини таъкидлади.

ҲБ: БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам чиӄиш ӄилди. АҚШда сайловларга 6 ҳафта ӄолаётган ваӄтда ӄилинган бу чиӄиш катта аҳамиятга эга. Хўш, Буш ӄайси масалаларга тўхталди?

ФС: Агар Кофи Аннан чиӄиши “ӄонун устуворлиги”га ӄаратилган бўлса, Буш чиӄиши “инсон ҳуӄуӄлари” ибораси билан бошланиб, “демократия” билан тўгатилди.

Бушга кўра, АҚШ инсон ҳуӄуӄларини доимо ҳурмат ӄилган. Умумжаҳон инсон ҳуӄуӄлари декларацияси ҳам АҚШ ташаббуси билан ӄабул ӄилинган эди.

АҚШ Президенти инсон ҳуӄуӄлари тушунчалари барча мамлакатлар, барча одамлар учун айни экани таъкидлади. “Инсон ҳуӄуӄлари таъминланганида, дунёда тинчлик ӄарор топиши мумкин. Диктаторлар босӄинчиликни танласа, эркин одамлар танлови тинчликдир”, - деб таъкидлади Жорж Буш.

Буш Ироӄ ва Афғонистонда эркинлик ӄарор топмоӄда, дер экан, бу мамлакатлар аҳолиси террорчиларга бошпана бериш ўрнига бугунги кунда уларга ӄарши курашаётгани ва демократик тизим барпо этаётганини ӄайд этди. “Бу икки давлат - энг ёш демократик давлатлардир. Демократия фаӄат Ғарб учун мос, деган фикр нотўғри”, - деб таъкидлади Буш.

Чиӄиши сўнггида АҚШ Президенти БМТ ӄошида Демократия жамғармасини таъсис этишни таклиф этди. Жамғарма маблағлари, Бушга кўра, ҳали демократик бўлмаган давлатларда сиёсий партияларга ёрдам бериш, эркин матбуотни ӄўллаб-ӄувватлаш ва очиӄ ва адолатли сайловлар ўтказилишини таъминлаш йўлида хизмат ӄилиши лозим.

Президент Буш АҚШ ушбу жамғармага биринчи бўлиб ҳисса ӄўшишга тайёрлигини билдириб, бошӄа давлатларни ҳам шундай ӄилишга даъват этади.

ҲБ: Фарангис, Бушнинг ӄашшоӄлик, очарчилик, ОИТС ва бошӄа муаммоларга ҳам эътибор ӄаратгани айтилмоӄда. Шу ҳаӄда гапириб берсангиз.

ФС: Тўғри, у мазкур муаммоларга тўхталди, аниӄроғи уларни ӄисӄа тилга олиб ўтди. Масалан, у ОИТС – давримизнинг энг катта муаммоларидан бири, деб айтди. Одам контрабандасини ҳам ёдга олиб, ӄулчиликнинг замонавий шаклига ӄарши биргаликда курашяпмиз, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG