Линклар

Беслан воӄеасидан сўнг Россияда ирӄчилик кучайди


Самандар Беслан воқеасига қарийб уч ҳафта бўлди. Аммо унинг атрофидаги шов-шувлар босилмаяпти¸аксинча¸ кескин тус олмоқда. Маълумотларга қараганда Беслан фожиаси мамлакатда миллатчилик кайфиятининг кучайишига сабаб бўлмоқда. Россияда истиқомат қилаëтган кавказлик ва марказий осиëликларнинг скинехед-ирқчилар томонидан дўппосланиш ҳоллари кузатилмоқда.

Маълумотларга қараганда¸ Беслан воқеаси ¸ Москвадаги “Рижская” метро бекати олдида содир этилган портлаш ва ундан олдин икки самолëтнинг портлатилгани Россиянинг давлатга қарашли оммавий ахборот воситаларида “исломий жанггарилар” иши тариқасида ëритилиши туфайли мамлакатда мусулмонларга қарши кайфият кучайган.

Аслида¸ олдинлари ҳам бундай кайфиятдаги кишилар учратилар эдику¸ аммо қурбонларини дўппослаëтган ирқчилар¸ одатда бундай ҳаракатларни сиëсий мақсадларда амалга ошираëтганини айтмас эди.

Бироқ¸ сўнгги пайтларда юз бераëтган ҳодисаларбаъзи россияликлар кўзини қонга тўлдирган кўринади.

Куни кеча Россияда чоп этиладиган “Коммерсант” газетасида чиққан бир мақола ҳам ана шу мавзуга бағишланган. Мақола муаллифи скинхед-ирқчилар бир қатор марказий осиëлик ва кавказликларни дўппослагани гувоҳи бўлган. Муаллиф вазиятни шундай тасвирлайди:

”Шанба куни тахминан соат 22.30 ларда "Сокол" метро бекатидан "Новослободская” бекатига кетаëтган эдим. Бир пайт¸ "Аэропорт" бекатидан бир неча ўсмир вагонга чиқди. Кейинчалик¸ гуруҳ етакчиси уларни тўрттадан қилиб бўлди. Нимага ундай қилаяпти экан¸деб ҳайрон бўлдим. Поезд юриши билан гуруҳ етакчиси вагоннинг бошидан охирига юриб ўтиб¸ йўловчиларга қарата:

“ Ҳурматли¸ фуқаролар! Илтимос¸қўрқманг. Сизга ҳеч нарса бўлмайди. Ҳозир¸ биз сизларга “чуркалар” билан қандай муносабатда бўлишни намойиш этамиз. Қани энди мусулмонлар¸ўрнингиздан бир туринг-чи?!”¸ деб мурожаат қилади. Бироқ ¸ ҳеч ким ўрнидан турмагач¸ уларнинг ўзи тожик¸арман ва кавказликни роса дўппослай бошлайди
”.

Москва метрополитенига қарашли прокуратуранинг хабар беришича¸ мазкур ҳодисада айбланиб¸ 5-6 нафар 16-17 ëшдаги ўсмир қўлга олинган. Кейинчалик маълум бўлишича¸ ўша куни ирқчилар Москвада Беслан фожиаси қурбонларига бағишланган рок-концертдан уйларига қайтаëтган бўлган.

Мазкур ҳодисани яқиндан ўрганиш мақсадида биз Москва шаҳар прокуратурасига кун бўйи қўнғироқ қилдик¸ аммо телефон гўшагини ҳеч ким кўтармади.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати ходими Муҳаммад Эгамзод муштлашувлар юзасидан Озодлик радиосининг тожик хизматига берган интервюсида мана бундай¸ деди:

“Москва метрополитени 2-нчи милиция бўлимига кўра¸ Тожикистон фуқароси Додожонов Зафаржон 18 сентябр куни соат 22.30ларда Москванинг “Аэропорт” метро бекатида ирқчилар томонидан калтакланган ва натижада жиддий жароҳат олган. Айни пайтда Додожонов Зафар Москва шаҳар касалхоналаридан бирига ëтқизилган. Унинг аҳволи бир оз тузук. Вазият элчихона назоратига олинган ва беморга керакли бўлган барча дори-дармонлар етказилади.


Миллатчилик кайфияти кучайганини Россияда таҳсил олувчи тожикистонлик талаба Рустам ҳам эътироф этади:

”Вазият таранг. Бирор жойга чиқишга ҳам одам қўрқиб қолган. Портлаб кетмай¸ деб қўрқасан киши. Сўнгги ҳодисалардан кейин одамларнинг қора сочлиларга нисбатан кўз қараши ўзгарган”.

Ўзбекистонлик талаба Бахтиëр эса¸ Беслан фожиаси ирқчиларнинг агрессив ҳаракати учун ягона сабаб эмаслиги ва бу ичкилик оқибатида ҳам юз беришини билдирди:

“Шаҳарда эҳтиëткорлик чоралари кучайтирилган. Лекин рус бўлмаганларни ортиқча текшираëтганларини сезганим йўқ. Менимча¸ содир бўлаëтган воқеалар¸ асосан¸ ирқчилик билан эмас¸балки ëшларнинг ичкиликка берилиши билан боғлиқ. Россияда дам олиш кунлари ëшлар жуда кўп алкоголли ичимлик ичади ва шу сабабли турли тўполонлар содир этилади”.

Мустақил кузатувчи Виталий Портников Озодлик радиосига берган интервюсида Россияда миллатчилик кайфиятларининг кучайиши Беслан фожиаси билангина боғлиқ эмаслигини айтади. Унинг фикрича бунинг сабаблари узоққа бориб тақалади:

“Москва метросида юз берган ҳодисалар умуман бошқа характерга эга. У Бесландаги воқеа билангина боғлиқ эмас. Бу олдиндан яхши уюштирилган акция бўлиб¸ Россияда яширин миллатчи-социалист гуруҳлар борлигини кўрсатиб турибди”.

Хўш¸ мазкур гуруҳлар фаолияти тўхтатилмаса оқибати нима бўлади? Яна Виталий Портников гапиради:

“Россия оммавий ахборот воситаларида Москва истироҳат боғларида радикал гуруҳларнинг машғулот ўтказиши ҳақида бир қанча мақолалар чоп этилган эди. Аммо бундан икки йил олдин¸ Царицино бозоридаги оммавий тартибсизликларни ҳисобга олмаганда¸ гуруҳлар ҳаддидан ошмаëтган эди. Энди¸ агар бундай гуруҳлар агрессив фаолиятини давом эттираверса¸ у ҳолда бу Россия ҳукуматининг энг асосий муаммосига айланади. Зудлик билан бунинг олдини олмоқ лозим”.
XS
SM
MD
LG