Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:13

Судланувчилар орасида МХХ ходими ҳам бор


Хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳарбий судида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари устидан суд жараёни давом этяпти. Судланувчилар орасида Миллий хавфсизлик хизмати, божхона ва ички ишлар ходимлари бор.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг сўзларига қараганда, бу шахслар Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича, жумладан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, кўрсатма беришга мажбур қилиш, ёлғон хабар бериш, давлат сирларини ошкор қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ёлғон кўрсатма беришда айбланмоқда.

С.Икромовнинг айтишича, улар содир этгани тахмин қилинаётган жиноят, асосан, наркотик модда, яъни героин билан боғлиқ.

“Менга маълум бўлишича, - деди С.Икромов, - судланувчилардан бири Баҳодир Иброҳимов миллий хавфсизлик ва божхона ходимлари, милиция экспертлари билан тил бириктириб, фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки қамоққа олиш билан қўрқитиш мақсадида уларга наркотик моддалар ташлаб қўйган. Аслида бу тиш ювиш кукунига ўхшаш модда бўлган. Улар шу йўл билан товламачилик қилган”.

Ушбу жиноят ишининг айблов хулосаси судга Миллий хавфсизлик хизмати тергов бўлими томонидан тақдим этилган.

МХХ матбуот хизмати раҳбари Олим Тўрақулов саккиз нафар шахс устидан суд жараёни давом этаётганини, улар орасида фақат бир киши МХХ ходими эканини маълум қилди ва бу ҳақда бошқа маълумот бера олмаслигини билдирди.

Ҳарбий суд бу жиноят ишини ёпиқ тартибда кўриб чиқмоқда
XS
SM
MD
LG