Линклар

Дунё мамлакатларидан олинган бошқа хабарлар қисқа сатрларда:

  • Ҳасанжон

- АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг икки нафар яқин ёрдамчисини ҳибсга олди.

- Афғонистонда хорижлик ёрдам кўрсатувчи ташкилотнинг тўққиз ходими Толиблар эканида гумон қилинган шахслар томонидан калтакланиб, улар ишлайдиган идора талаб кетилди.

- Гаити оролида юз берган тропик тўфон оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 700га яқинлашди. Қўшни Доминикар республикасида эса камида етти одам нобуд бўлган.

- Россиянинг ЮКОС компанияси нефт қазиб чиқаришни камайтиришини эълон қилди. Бугун Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Конг Хуан Россия ҳукумати ЮКОСни Хитой билан эришилган келишувни бажаришга ундашига умид билдирди.

- Бугун Исроилда давлатга қарашли идораларининг тахминан 400 минг ишчи ва хизматчиси мамлакат бўйлаб иш ташлади. Улар баъзи шаҳарлар маъмуриятларининг ишчи ва ходимларга бир неча ойдан бери маош тўланмаётгани, шунингдек, ҳукуматиннг маошлар ва иш жойларини қисқартириш тўғрисидаги дастурига норозилик билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG