Линклар

Хитой Бош вазири Вен Жибао ва Қирғизистон Бош вазири Николай Танаев бугун Бишкекда 10 йилга мўлжалланган Хитой-Қирғистон иқтисодий ҳамкорлиги шартномасини имзоладилар.

  • Ҳасанжон

Бу ҳужжат асосан савдо ва терроризмга қарши курашни ўз ичига олади. Вен Жибао ва Николай Танаев Хитойни Қирғизистон ва Ўзбекистон билан боғлайдиган темир йўл қурилиши масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Чоршанба куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви бошланади. Мазкур учрашувдан олдин Хитой Бош вазирини Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев қабул қилади.
XS
SM
MD
LG