Линклар

Ироқда бир америкалик ва бир британияликни гаровга олган жанггарилар эълон қилган муддат тугаб борар экан гаровдагилар тақдири номаълумлигича қолмоқда.

  • Ҳасанжон

Жанггарилар агар қамоқдаги ироқлик маҳбус аёллар озод этилиши ҳақидаги талаб бажарилмаса, гаровдагиларнинг бошини танасидан жудо қилишга таҳдид қилганлар. Улар кеча гаровдаги бир америкаликни қатл этдилар.
АҚШ расмийлари қамоқда фақат Садам Ҳусайн ҳукуматида ишлаган икки аёл борлигини айтмоқда.
Айни пайтда, ишчилари гаровга олинган Туркиянинг қурилиш ширкати бугун Ироқда ўз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.
Ўн нафар ишчини гаровга олган жанггарилар, агар турк ширкати Ироқдаги фаолиятини тўхтатмаса, гаровдагиларни қатл этишга тахдид қилди.
XS
SM
MD
LG