Линклар

Бугун Президент Муҳаммад Ҳотамий Эрон уранни бойитиш ишларини давом эттиришини маълум қилди:

  • Ҳасанжон

”Биз ўз қароримизни қабул қилдик. Бошқалар қандай йўл тутиши ўзларига боғлиқ. Улар бизнинг табиий ва қонуний ҳуқуқларимизни тан олишлари керак. Улар бир-биримизни тушуниш ва ҳамкорликка кенгроқ йўл очишлари лозим” - деди Эрон Президенти.
Халқаро атом энергияси агентлиги шанба куни қабул қилган резолюцияда Эрон ҳукумати уранни бойитиш фаолиятини тўхтатишга чақирилган эди. Бойитилган уран ҳам ядро реакторлари учун ёқилғи,ҳам ядровий қурол учун асосий материал сифатида ишлатилиши мумкин.
Эрон ҳукумати яширинча ядровий қурол ишлаётгани ҳақидаги АҚШнинг даъволарини рад этиб келмоқда. Бугун Ҳотамий Эрон ядровий қуролни қўлга киритишга уринмаётганини яна бир марта айтди.
XS
SM
MD
LG