Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқди.

  • Ҳасанжон

У Ироқ ва Афғонистон халқлари озодликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадига эришмагунча Америка халқи улар билан бирга бўлишини айтди:
”Биз диктаторлар дарҳол куч ишлатишга мойиллигини, айни пайтда, эркин халқлар муаммони тинч йўл билан хал этишга саъй ҳаракат қилишини биламиз. Биз диктатор ҳукуматлар террорни қўллаб-қувватлашини, эркин давлатлар эса, бор имкониятни ишга солиб террорга қарши курашишини биламиз. Янги Ироқ ҳукуматига ёрдам бериш учун эркин халқлар муваффақият тўсиқларини бартараф этаётганини биламиз ” - деди Жорж Буш.
АҚШ раҳбари Судан ҳукуматини мамлакатдаги Дарфур вилоятида ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилишга чақирди. Жорж Буш БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши иштирокчиларига, Дарфурда одамларнинг ўлдирилиши геноцид билан тенг эканини айтди. Буш Қўшма Штатлар Дарфурдаги аҳолига гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини айтди.
АҚШ раҳбари Исроил ҳукуматини Фаластин ерларига уйлар қуришни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG