Линклар

Бугун Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 59-йиғилиши иш бошлади.

  • Ҳасанжон

Йиғилишни очган БМТ Бош котиби Кофи Аннан дунё давлатлари раҳбарларини қонун устиворлиги масаласига лоқайд қарашни тугатишга чақирди:
”Биз Ироққда оддий фуқаролар совуққонлик билан қирғинбарот қилинаётгани, шунингдек, ишчилар, журналистлар ва бошқа ҳарбий бўлмаган хизматчилар гаровга олиниб, шафқатсизларча қатл этилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Айни пайтда, ироқлик маҳбуслар хўрланаётганини ҳам кўряпмиз” - деди БМТ Бош Котиби.
Кофи Аннан ўз нутқида, яқинда Россиянинг Беслан шаҳрида мактаб ўқувчилари гаровга олиниб, отишмалар пайтида ўлдирилганини ҳам қоралади.
XS
SM
MD
LG