Линклар

Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай, мамлакат олдида ўз ечимини кутиб турган муаммолар ҳали кўп эканлигини эътироф этар экан, 9 октябрда ўтказилиши режалаштирилган сайлов демократияга олиб борувчи йўлдаги муҳим довондир, деди.

  • Сарвар Усмон

БМТ Бош ассамблеяси сессиясида қилган чиқиши чоғида Карзай яна бир бор Афғонистоннинг бошқа мамлакатлар кўмагисиз ўз муаммоларини, айниқса терроризмга қарши кураш масаласини ҳал қила олмаслигини таъкидлади.
Афғонистон раҳбари ўз нутқи давомида жумладан бундай деди:

"Терроризм бизнинг асосий муаммоларимиздан бири бўлиб қолаётир. Экстремистлар фуқароларимизга ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Террорчилик таг-томири билан қуритиб ташланмас экан, на Афғонистон, на қўшниларимиз ва на бутун дунё ўзни хавфсиз ҳис қила олади" .
XS
SM
MD
LG