Линклар

Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари "Исломий жиҳод" гуруҳи аъзосини отиб ташлади.

  • Сарвар Усмон

Хабарларга қараганда, у хавфсизлик деворининг Байт Ханун шаҳри яқинидаги қисми олдига портловчи мослама ўрнатишга ҳаракат қилган.
Қуддусда амалга оширилган террористик ҳуруж оқибатида камида бир киши нобуд бўлди, бир неча киши жароҳатланди.
Худкуш аёл Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги яҳудийлар истиқомат қиладиган жойдаги автобус бекатида ўзини ўзи портлатиб юборди.
Aмалга оширилган мазкур террористик акт учун масъулиятни Фаластиндаги "Ал-Ақса мазлумлари жамоаси" гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ Наблус ва Женин шаҳарларида Исроил ҳарбийлари томонидан ўтказилган амалиётлар пайтида ўлдирилганлар учун қасос олаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG