Линклар

logo-print

Қамоқхонада сақланаётган аёл - биологик қуроллар бўйича мутахассис озодликка чиқарилиши мумкин, деб хабар қилди Ироқ Адлия вазирлиги вакили. Унинг сўзларига кўра, ҳибсда сақланаётган аёлнинг шу кунда жамиятга хавфи йўқ.

  • Сарвар Усмон

Айни пайтда, унинг айтишича, маҳбус аёлнинг озод қилинишига Абу Мусаб аз-Зарқавий етакчилигидаги "Тавҳид-вал-Жиҳод" экстремистик гуруҳ талабларининг алоқаси йўқ.
Абу-Ғрайб ва Умм-Қаср турмаларидаги маҳбус аёлларнинг озод қилинишини икки америкаликни қатл этиб, Буюк Британия фуқаросини гаровда ушлаб турган экстремистлар талаб қилаяпти.
Америка ҳарбийларига кўра, тилга олинган қамоқхоналарда икки ходимадан ташқари бошқа аёл йўқ.
Гаровга олинган франциялик икки журналист тақдири ҳанузгача номаълум қолаяпти.
Франциянинг Ироқдаги элчиси Бернар Бажоле журналистларга бундай деди:

"Биз гаровга олинганларни озод қилишга ёрдам бериши мумкин бўлганларнинг барчаси билан алоқаларни давом эттираяпмиз. Бироқ, ҳозирги босқичда сизга бошқа ҳеч нарса айтолмаслигимни тушунишингиз керак" .
XS
SM
MD
LG