Линклар

Бағдод ғарбида мина ўрнатилган автомашина портлаб, камида 11 киши нобуд бўлди, элликдан ортиқ киши жароҳатланди. Хабарларга қараганда, машинани худкуш ҳайдовчи бошқарган.

  • Сарвар Усмон

Бу воқеадан кейин мина ўрнатилган яна бир машина портлагани, қурбонлар борлиги тўғрисида хабар қилинди.
Америка ҳарбийлари танклар ҳамда авиация ёрдамида бугун исёнчи шиаларнинг Бағдод яқинидаги Садр мавзеидаги позицияларига ҳужум қилди. 15 нафар исёнчи шиа ўлдирилди.
Садр мавзеи ироқлик шиаларнинг радикал раҳнамоси Мўктадо ас-Садр тарафдорлари назорат қилаётган ҳудуддир. Улар бир неча ҳафта давомида Нажаф шаҳрида коалиция кучларига қарши турган эди.
XS
SM
MD
LG