Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:26

Ироқ: Гаровдагилар тақдири


Арол Ироқда чет элликларни гаровга олишлар давом этмоқда ва гаровга олинганларнинг айримлари қатл этилмоқда. Яқинда икки америкалик ва Британиянинг бир фуқаросини гаровга олган жанггари гуруҳ барча Ироқлик аëл маҳбусларни озод этишни талаб қиляпти. Бироқ¸ жанггарилар талаби амалга оширилмагач¸ ҳар икки америкалик бирин-кетин қатил этилди. Гаровдаги британиялик тақдири ҳозирча номаълум. Айни пайтда Ироқ Муваққат ҳукумати қамоқдаги икки аëлдан бирини озод этиш имкониятларини изламоқда. Бу аëллар Саддам Ҳусайн даврида оммавий қирғин қуроллари бўйича мутахассислар бўлган.

Жорий йилнинг апрел ойида бошланган гаровга олишлардан буëн 130 дан ортиқ чет эл фуқароси ўғирлаб кетилган. Гаровга олинганлардан тақрибан 30 киши ўлдирилган. Шу жумладан 20га яқин одамнинг боши кесилган. Қатл этилганларнинг аксарияти ë америкалик ëхуд Америка манфаати учун ишловчилар бўлган.

Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан четлатилганидан кейин Ироқда жуда кўп одам собиқ режимга¸ террорчи гуруҳларга алоқадорликда гумоқ қилиниб қамоққа олинди ва маҳбусларни АҚШ аскарлари назорат қила бошлади. Маълум бўлишича¸ қамоққа олинганлар асосан эркаклар бўлган. Абу-Ғрайб қамоқхонасида АҚШ аскарлари томонидан таҳқирланган маҳбуслар ҳам эркаклар эди.

АҚШ расмийларига кўра¸ Америка назорати остида фақат иккита маҳбус аëл бор. Улар Саддам Ҳусайн режими даврида оммавий қирғин қуролларини яратганликда гумон қилиниб қўлга олинган. Ахборот воситаларига кўра¸ қамоқдаги икки аëлдан бири биологик қуроллар бўйича мутахассис Риҳаб Рашид Таҳа исмли аëл ва иккинчиси Саддам Ҳусайн ҳукумати аъзоси¸ кимëгар Салли номи билан танилган Ҳуда Салли Аммашдир. Ироқ Адлия вазирлигининг билдиришича¸ Таҳа тез орада озод этилиши мумкин. Бироқ АҚШ кучлари вакиллари бу режадан бехабар эканликларини маълум қилди.

Бағдод университети мутахассиси Сад ал-Ҳасанийга кўра¸ аëл маҳбусларни озод этиш¸ жанггариларга ëн бериш эмас¸ балки¸ "Баас" партиясининг собиқ аъзолари билан муроса қилиш ҳаракати суфатида кўрилади.

Абу Мусаб аз-Зарқавий раҳбарлигидаги "Тавҳид ва Жиҳод" номли қуролли гуруҳ Ироқдаги Абу-Ғрайб ва Умм Қаср қамоқхоналаридаги барча маҳбус аëллар озод этилишини талаб қилмоқда. Эслатиб ўтаман¸ америкалик Жэк Ҳенслей ва Эужин Армстронг ҳамда британиялик Бритон Кеннет ўтган пайшанба куни Бағдодда Зарқавий тарафдорлари томонидан ўғирлаб олиб кетилган эди. Гаровга олинганлар ҳарбийлар бўлмаган.
XS
SM
MD
LG