Линклар

Қирғизистон Конституциявий суди мамлакат Президенти Асқар Ақаев 2005 йилги сайловга ўз номзодини яна бир бор қўйишга ҳақлими, деган масала юзасидан қарор чиқаришдан бош торди.

  • Сарвар Усмон

Бу масала юзасидан Конституциявий судга бир гуруҳ мухолифатчи депутатлар мурожаат қилган эди.
Қирғизистон Парламенти депутати Дуйшўн Чўтўнов Озодлик мухбирига бундай деди:

"Қирғизистоннинг адлия тизими тўла издан чиққанини тушуниб турибмиз. Қирғизистон эртага дунёдаги ўзининг қонуний жойини эгаллашини, мамлакатда ҳокимият қонуний асосда алмашишини хоҳлайдиганларнинг ташвишланиши учун жиддий асослар борлиги кундай равшан бўлиб қолди" .
XS
SM
MD
LG