Линклар

logo-print

Марказий сайлов комиссияси ўз сайтига эга бўлди


Дилнаво Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “Ўзинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази кўмагида ўз веб-сайтини ишга туширди.

Сайтни яратишдан мақсад мамлакат парламентига сайлов кампанияси ва Марказий сайлов комиссияси (МСК) фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш, сайловни ахборот бобида қўллаб-қувватлаш, аҳолини сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан таништириш, сайлов жараёни ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашдир.

Сайтда маълумотлар ўзбек ва рус тилларида тарқатилади.

МСК матбуот котиби Низомиддин Нурматовнинг сўзларига қараганда, сайт олти бўлимдан иборат. “Тадбирлар” бўлимида МСК амалга оширган тадбирлар ҳақида қисқача маълумот жойлаштирилади. “Қонунлар” бўлимидан сайловга доир қонунлар ўрин олган. Шунингдек, сайтда “Қарорлар”, “МСК таркиби”, “МСК ахборотномаси”, “ОАВ сайловлар ҳақида” бўлимлари мавжуд.

Н.Нурматовнинг таъкидлашича, шу кунга қадар сайт материаллари билан мингдан ортиқ киши танишишга муваффақ бўлган. Сайт орқали фуқаролар билан мулоқот қилишни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG