Линклар

Пахта бойлигимиз, фарзандлар эса…


Феруза Эндигина янги ўқув мавсумини бошлаган туман мактаблари ўқувчилари лаш-лушларини кўтариб, пахта теримига жўнаб кетмоқда. Турна қатор терилган автобуслар уларни пахта далаларига элтаётир.

Вилоятлардан бирида яшовчи Раъно Султонованинг маълум қилишича, 10-11-синф ўқувчилари 6-7 кун ўқигандан сўнг пахта теримига олиб кетилган. 8-9-синф ўқувчилари эса айни шу кунларда пахта теримига жалб қилиняпти. Лекин ўқувчиларга яратилган шароитлар умуман қониқарли эмас.

Ўзини Мукаррама Тўлаганова деб таништирган аёлнинг айтишича, у фарзандининг касаллиги ҳақида мактаб раҳбарига тиббий маълумотнома топширган. Шунга қарамай, мактаб раҳбарлари фарзандидан уйда ўтирса ҳам пахта олиб келиб топширишни талаб қилган.

Халқ таълими вазирлиги таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Дониёровнинг сўзларига қараганда, мактаб ўқувчиларини пахтага жалб этиш ҳақида вазирлик ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Ўқувчиларни пахтага чиқариш маҳаллий ҳокимликлар буйруғи билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг кўплаб олий ўқув юртлари талабалари ҳам аллақачон пахта теримига жалб этилган. Улар қандай кўрсатма ёки буйруқ асосида теримга олиб чиқилгани ҳақида Олий таълим вазирлигининг бирорта мутасаддиси жавоб беришни истамади.
XS
SM
MD
LG