Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:51

Мутасаддилар ваъдасини бажарадими?


Фирдавс 21 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлиги биноси олдида 300 га яқин нафақахўр тўпланиб, нафақа пулларини ўз вақтида ололмаётгани сабаблари ҳақида мутасаддилардан изоҳ талаб қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрилик айрим нафақахўрлар июль, август ойлари учун пенсиясини ҳозирги кунгача олмаган. Вилоят ҳокимлиги олдида тўпланганларнинг аксарияти эса сентябрь ойи учун нафақа берилишини талаб қилган.

Норозилик иштирокчиларининг таъкидлашича, аслида ҳар ойнинг 10 санасигача нафақа пуллари тўлаб бўлиниши керак. Лекин нафақалар миқдори камлиги етмаганидек, ўз вақтида берилмайди ҳам.

Хабарларга қараганда, ҳокимлик, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси ва алоқа бўлимлари вакиллари норозилик йиғини қатнашчиларини ҳокимлик биноси олдидан марказий почта томон бошлаб келган. Улар нафақахўрларга узоғи билан 25 сентябргача пенсиялар тўлиқ тарқатилишини ваъда қилиб, йиғилганларни тинчлантиришга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG