Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари гиëҳванд моддалар контрабандасини тўхтатиш учун деярли ҳеч нарса қилмаяпти¸деди.


Самандар

Гиëҳванд моддаларни назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Виктор Черкесов билан ўтказган суҳбатида¸ Владимир Путин гиëҳванд моддалар контрабандасини тўхтатиш учун барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини айтди:

"Биз ҳар қандай йўллар билан Афғонистонга ўз қўшинларини юборган давлатлар билан ҳамкорликни кучайтирмоғимиз зарур. Афсус¸ улар гиëҳванд моддалар контрабандаси камайиши учун деярли ҳеч нарса қилмаяпти. Шунингдек¸ бизнинг дипломатик ва сиëсий уринишларимиз ҳам ҳеч қандай натижа бермади" .

БМТ ўтказган тадқиқот натижаларига кўра¸ дунëдаги гиëҳванд моддаларнинг тўртдан уч қисми Афғонистонда ишлаб чиқарилади.

Мамлакатда толиблар режими ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг¸ гиëҳванд моддалар контрабандаси кескин кўпайиб кетди.
XS
SM
MD
LG