Линклар

Қозоғистон марказий сайлов комиссияси мамлакат президенти Нурултон Назарбоевнинг партияси парламент жойларини эгаллаганини маълум қилди.


Самандар

Расмий маълумотларга кўра¸ президентга қарашли “Ўтан” партияси 33 депутатлик ўрнига ¸ “АИСТ” партияси 10 ва Дариға Назарбоеванинг “Асар” партияси 3 депутатлик ўрнига эга бўлган.
Мустақил номзодлар эса¸ 77 ўриндиқдан 7тасига сазовор бўлди. Сайловларда биринчи бор компютер тизими қўлланди.

Сайлов комиссияси қолган 22 жой учун қайтадан сайлов ўтказилишини маълум қилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ¸ Қозоғистондаги парламент сайловлари нодемократик тамойиллар асосида ўтказилганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG