Линклар

logo-print

Босния суд экспертлари мамлакатда 250 одам жасади топилганини маълум қилди.


Самандар

Ушбу жасадлар 1995 йили Сребренице қирғинида ҳалок бўлган одамларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
Бедарак йўқолганлар иши бўйича комиссарлик вакили Мурат Хўртич жасадлар Блечева қишлоғидаги оммавий қабрнинг очилиши натижасида топилганини айтди.
Шунингдек¸ Хўртич қабрдан топилган ҳужжатлар жасадлар Сребренице қишлоғи яқинида қириб ташланган мусулмонларга тегишли эканлигини маълум қилди.
БМТ ва маҳаллий суд экспертлари шу кунгача 1992-1995 йилларда Боснияда бўлиб ўтган урушда ҳалок бўлган 16 ярим мингга яқин одам жасадини топди.
XS
SM
MD
LG