Линклар

Шанхай ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти мамлакат бош вазирлари савдо¸ фан¸ технология ва гуманитар лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ҳужжатларни имзолади.


Самандар

Россия Бош вазири Михаил Фрадков мамлакатлар иқтисодиëтини ривожлантириш ташкилотнинг террорчилик ва экстремизмга қарши курашида самарали омил бўлади¸деди:

"Ҳозир¸ ҳар қачонгидан фарқли ўлароқ¸ амалий иқтисодий ҳамкорликни яхшилаб¸ турли таҳдидларга қарши курашмоғимиз лозим. Агар биз иқтисодий жиҳатдан кучли бўлсак¸ унда уюшмамиз террорга қарши курашда янада кучлироқ бўлади" .

Қозоғистон Бош вазири Даниал Аҳметов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида қабул қилинаëтган қатор лойиҳалар кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликда ўз самарасини беришини гапирди:
"Барқарор савдо муносабатлари ва техник ҳамкорликни йўлга қўйиш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг устивор вазифаси" .

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига 1996 йили асос солинган бўлиб¸ унга Россия¸Хитой¸Қозоғистон¸Қирғизистон¸Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG