Линклар

Хитой Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасидаги музокараларда қатнашаëтган давлатларни вазминликка чақирди.


Самандар

Бу ҳақдаги баëнот АҚШ¸ Жанубий Корея ва Япония Пхенян баллистик ракеталарини синовдан ўтказишга тайëргарлик кўраëтган бўлиши мумкинлигини маълум қилганидан кейин берилди.
Мазкур мамлакатлар расмийлари сунъий йўлдош ва радиоэшиттирувлар олинган маълумотлар ҳарбий машиналар¸ҳарбийлар ва ракета инженерлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаëтганлар мамлакат шимолидаги турли ракета базаларида тез-тез йиғилаëтганини кўрсатаëтганини айтиб ўтди.
1998 йили Шимолий Кореяга қарашли ракета Япония узра учирилган. Бу билан Пхенян ракеталари Япониягача етиб боришини намойиш этган эди.
Хитой¸ Япония¸ Россия¸ Жанубий Корея ва АҚШ Пхеняндан ядровий дастурини тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG