Линклар

Булоқбоши бозори ёпилди


Турғунбек 17 сентябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани марказидаги буюм бозори ёпилди. Расмийлар бозор Вазирлар Маҳкамасининг сўнгги ойларда чиқарилган қарорлари кучга киргани муносабати билан ёпилганини айтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 413-қарори Ўзбекистонга четдан маҳсулот олиб келиш билан шуғулланувчи якка тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни назарда тутади.

Беш юздан ортиқ савдо ўрнига эга Булоқбоши бозорида савдо қилувчилар бу қарор асосида 11 ҳужжат тўлдирилиши лозимлигини таъкидламоқда.

Уларнинг сўзларига қараганда, ҳужжатларни тўлдириш анча вақтни олиш билан бирга катта маблағ ҳам талаб этади.

Гарчи маъмурлар қарор юзасидан тушунтириш олиб борган бўлса-да, савдогарлар бу ҳужжатда туманлардаги шароитлар ҳисобга олинмаганини айтмоқда. Зеро, қишлоқ жойларда савдо ҳажми анча кам.
XS
SM
MD
LG