Линклар

logo-print

Россия Президенти Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган информацион агентликларнинг умумжаҳон конгрессида террорчилик¸ демократия ҳамда оммавий қирғин қуроллари борасида сўз юритди.


Самандар

Россия президенти давлат сиëсий тизимида ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги режаларидан кейин қатор танқидларга учрамоқда.

Аммо президент террор Россияни демократия ва бозор иқтисодиëти йўлида кетишдан тўхтата олмайди¸деди:

"Террорга қарши кураш мамлакат матбуоти эркинлигини чегаралаш учун сабаб бўла олмайди.Аммо информацион жамиятнинг ўзи шундай модел ишлаб чиқиши мумкинки¸ бу ҳаракат оммавий ахборот воситаларининг террорга қарши курашда самарали асбоб бўлишида ëрдам бўлиши керак ".

Россия президенти шунингдек¸ дунë ҳамжамияти оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олиш учун биргаликда ишлаши кераклигини айтиб ўтди.
Путин Теҳронни Халқаро Атом Энергияси Агентлиги талабларини бажаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG