Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири Абдулло Гул БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Туркияга икки йил муддатга жой беришини сўраб мурожаат қилди.


Самандар

БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида Абдулло Гул Туркия ислом дунëси ва ғарб ўртасида кўприк вазифасини ўтайди¸ деди. Вазир шунингдек¸ унинг мамлакати халқаро тинчликпарвар кучлар иттифоқига аъзо бўлгани ва Яқин Шарқда барқарорлик ўрнатиш йўлида ҳам қатор ишлар қилганини айтди.
Абдулло Гул ўз нутқи давомида Туркиянинг 2009-2010 йиллари Хавфсизлик Кенгашидаги 15 жойдан биронтасига эга бўлишида Бош Ассамблея қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Брюсселда Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш имкониятларини муҳокама қилганидан бир неча соат ўтиб¸ Абдулло Гул БМТ Бош ассамблеясининг 59-сессиясида нутқ сўзлади.
XS
SM
MD
LG