Линклар

Россия халқаро ҳамжамиятни халқаро хавфсизлик тизимида ислоҳотлар ўтказишга чақирди.


Самандар

Деярли террорчилик муаммоларига бағишланган нутқида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Бош ассамблеясининг 59-сессияси иштирокчиларига юзланиб¸ чечен қочқинларига бошпана бериш борасида икки юзламачилик сиëсатини тўхтатиш керак ¸деган фикрини олға сурар экан будай деди:

" Террорчилар¸ уларнинг сафдошларига бошпана бериш ва уларни молиявий қўллаб- қувватлаш террорга қарши курашувчи мамлакатлар ўртасидаги бирдамлик ва ўзаро ишончни йўқотади. Бу ҳаракатлар террорчилар ҳаракатини оқлайди ва уларни бошқа мамлакатларда ҳам жиноят содир этишга ундайди”.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашига террорчиларни тезроқ Москвага топшириш ҳақида резолюция лойиҳасини тақдим этди.
XS
SM
MD
LG