Линклар

logo-print

Ироқ полицияси Бағдодда миномëтдан ўт очилгани натижасида 3 одам ҳалок бўлгани ва 14 одам жароҳат олганини маълум қилди.


Самандар

Ракета шаҳарнинг яшил зонасидаги Фаластин кўчасига бориб тушган. Бу кўчада Ироқ Муваққат ҳукумати маъмурияти ҳамда АҚШ ва Британия элчихоналари жойлашган.

Бугун шунингдек¸ Бағдод жанубидаги шиалар масжиди миномëтдан ўққа тутилди.
Ҳалок бўлганлар ëки жароҳат олганлар ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги мисрлик камида саккиз фуқаро олиб қочиб кетилганини маълум қилди.
Гаровга олинганлар Бағдоддаги телекоммуникация ширкати ходимларидир.
Пайшанба куни Ироқдаги қуролли гуруҳлар гаровда ушлаб турган икки аëлни ўлдиргани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Аммо Италия ҳукумати ҳамда улар ишлаган гуманитар ташкилот мазкур хабарнинг тўғрилигига шубҳа билдирди.
Италиянинг икки фуқароси 7 сентябр куни гаровга олинган.

Шунингдек¸ франциялик икки журналист ва бир британияликнинг тақдири ҳам номаълум.
XS
SM
MD
LG