Линклар

Ироқ шиалари руҳонийси Оятоллуҳ Али ас-Систоний мамлакатда келаси йил январига белгиланган сайловлар ўз вақтида ўтиши лозимлигини таъкидламоқда.


Самандар

Озодлик радиоси мухбирига берган суҳбатида Ас-Систоний вакили Ҳамид Хаффаф мана бундай деди:

" Жаноб Систоний биринчидан¸ сайловлар белгиланган вақтда ўтиши кераклигига урғу берди. Иккинчидан¸ у бўлиб ўтадиган сайловларни назорат қилишда БМТ ўрни муҳимлиги ҳақида ҳам гапирди”.

Хаффаф шунингдек¸ Ас-Систоний барча ироқликларнинг сайловларда қатнашишига умид билдирганини ҳам хабар қилди.

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд пайшанба куни қилган чиқишида Ироқда келаси йил январ ойига белгиланган сайловлар зўравонликлар содир этилаëтгани сабабли Ироқнинг 75-80 фоиз ҳудудидагина ўтказилиш эҳтимоли бор¸деди .
XS
SM
MD
LG