Линклар

logo-print

“Жанна” тропик довулининг Гаитидаги қурбонлари сони, сўнгги расмий маълумотларга кўра, бир ярим минг кишини ташкил этмоқда.


Тўлқин

Ҳукумат табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Гонаив шаҳри аҳолисини кўчиришни режалаштирмоқда. Шаҳарни деярли бутунлай сув босган. Врачлар эпидемия тарқалишидан огоҳлантиришяпти.
БМТ тинчликпарвар кучларининг озиқ-овқат омборларига егулик истаб интилаётган оч одамлар тўдаларини тарқатишлари учун ҳатто куч ишлатишга тўғри келмоқда.
Довул Баҳама ороллари ва АҚШнинг Флорида штатига яқинлашмоқда. Флорида штатида соҳилбўйида яшовчи 800 минг аҳоли тинч ҳудудларга кўчирилган. “Жанна” Флорида штатига сўнгги 2 ой ичида бостириб келган тўртинчи кучли довулдир.
XS
SM
MD
LG