Линклар

logo-print

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев ривожланган мамлакатларни Афғонистонни қайта тиклаш дастурида ёрдам беришга чақирди.


Тўлқин

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўзининг БМТ Ассамблеяси қилган чиқишида бунинг Марказий осиё мамлакатларига ҳам таъсири борлигини таъкидлади. Тўқаев Афғонистондаги террорчилик ҳаракатлари, нотинчлик унинг мамлакатига ҳам таҳдид солишини билдириб, шундай деди:
“Марказий Осиё минтақасининг барқарорлиги кўпроқ Афғонистондаги вазиятнинг нормаллашувига боғлиқ. Наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний муҳожирлик муаммолари ва экстремизм тўлқини бизни хавотирга солмай қўймайди” .
Шунингдек Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Афғонистонга халқаро тинчликпарвар кучларнинг юборилиши муҳимлигини таъкидлади. Тўқаев афғон ерида етиштирилаётган наркотик моддалар контрабандасини тўхтатиш борасида БМТ етакчилигидаги олиб борилаётган курашга унинг мамлакати ҳам қўшилажагини айтди.
XS
SM
MD
LG