Линклар

logo-print

Исломий интернет сайтларининг бирида бугун Ироқда ўғирланган британиялик Кеннет Бигли ўлдирилганлиги тўғрисидаги баёнот эълон қилинди.


Тўлқин

Баёнотнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб кўришнинг ҳозирча имкони йўқ.
62 ёшли инженер Кеннет Бигли Ироқда 16 сентябр куни икки америкалик ҳамкасби билан биргаликда ўғирланган эди.
Уларни ўғирлаган “Тавҳид вал-жиҳод” жанггарилар гуруҳи икки америкаликни ўлдириб, Биглига жазо берилади, деб таҳдид этган эди. Бугунги баёнотда, шунингдек, гуруҳ томонидан Британия ҳарбий хизматчиларидан яна 7 киши гаровга олинганлиги ҳақида гапирилади.
Аммо Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги интернет сайтида чиққан маълумотни ишончли деб ҳисоблаб бўлмайди, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG