Линклар

logo-print

Бугун эрталаб Ироқнинг Фаллужа шаҳридаги исёнчилар жойлашган ҳудудга Америка ҳарбийлари самолёт ва танклар билан ҳужум уюштирди.


Тўлқин

Маҳаллий врачларга кўра, ҳужум оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.
Америка ҳарбийларининг маълум қилишича, ҳужум “Ал-Қайда”га алоқадор иорданиялик Абу Мусаба аз-Зарқавий жанггарилари тўпланган ҳудудга уюштирилган.
Кеча Ироқ муваққат ҳукумати Бош Вазири Ийяд Алавий Бирлашган Миллатлар Ташкилотида мамлакат исёнчиларга қарши курашда қўшимча хавфсизлик кучларига муҳтож эканлигини айтган эди.
Бағдоддаги Миср элчихонасининг тасдиқлашича, 6 нафар телефон компаниясида ишлайдиган Миср фуқароси Ироқ пойтахти ва унинг атрофида жанггарилар томонидан гаровга олинган.
Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, Ироқда бугун камида 21 киши нобуд бўлган, шу жумладан, 4 АҚШ ҳарбий хизматчиси исёнчилар билан бўлиб ўтган жангларда ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG