Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:02

Симферополда Ўзбекистоннинг собиқ вазири ўлдирилди


Саида Хабарларга кўра, Симферополда қрим-татар халқи қурултойи асосчиларидан бири Сервер Амиров ўлдирилган. Бу шахс бир вақтлар Ўзбекистон қурилиш вазири лавозимида хизмат қилган. Маълум бўлишича, С.Амиров ва унинг хотини Алие ўз уйида пичоқлаб кетилган.

Маълумотларга қараганда, С.Амиров яқинлари билан биргаликда 1944 йилда Қримдан Ўзбекистонга депортацияга қилинган. У узоқ йиллар давомида республикада турли лавозимларда меҳнат қилган. 1991 йилгача эса Ўзбекистон қурилиш вазири лавозимида ишлаган. 1991 йилда тарихий ватани Қримга кўчиб кетиб, қрим-татар халқининг биринчи қурултойи ташкилий қўмитаси раислигига сайланган.

“Озодлик” мухбири Сервер Амиров билан Ўзбекистонда бирга ишлаган кишилар билан суҳбатлашиб, бу инсон ҳақида фикрларини сўради.

Ўша вақтда қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Нўъмонхон Аббосхоновнинг турмуш ўртоғи сўзларига қараганда, С.Амировнинг бир қизи ва ўғли бўлган. Уни инсон сифатида кўпчилик ҳурмат қилган. У Н.Аббосхонов хонадони билан борди-келди қилган.

С.Амировнинг замондошларидан яна бири Носир Хўжаевнинг хотирлашича, ўша вақтда қрим-татарларнинг Ўзбекистонда нуфузи анча катта бўлган. Улар орасидан Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, туман ва вилоят партия қўмиталари раҳбарлари чиққан. С.Амиров вазир бўлиб ишлаганида ҳукумат вакиллари орасида ўзига яраша ҳурматга эга бўлган.
XS
SM
MD
LG