Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳаж сафарига отланмоқда


Ишонч Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан хабар беришларича, жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб ўзбекистонлик мингдан ортиқ мусулмон ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Қўмитанинг халқаро бўлими бошлиғи Ортиқбек Юсуповнинг сўзларига қараганда, ҳаж сафарига рухсат олган фуқаролар бу ҳақда масжидлар ва ҳаж комиссиялари орқали хабардор қилинган. Бу йил ҳаж сафарига боришни ихтиёр қилганлар орасида Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари вакиллари анча кўп. Аввалги тажрибалардан келиб чиқиб, бу сафар ҳам зиёратчилар эллик кишидан иборат гуруҳларга ажратилади. Гуруҳларга элликбошилар раҳбарлик қилади. Зиёратчилар ҳаж ва ўзга мамлакатдаги хавфсизлик тартиб-қоидалари билан таништирилади.

О.Юсуповнинг таъкидлашича, ҳаж сафарига бориб-келиш харажати тахминан 984 минг 900 сўмни ташкил этади. Бу маблағнинг 682 минг 500 сўми авиачипта баҳосидир.

О.Юсуповнинг бидиришича, Ўзбекистонда ҳажга боришда чекловлар йўқ. Шунга қарамай, бирор-бир диний-сиёсий гуруҳга мансуб шахснинг ҳажга бориш масаласи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан виза олиш жараёнида ўрганилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG