Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:20

Ойлик бир марта, коммунал хизмат баҳоси эса кўп марта оширилди


Ишонч Маълумотларга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда иссиқ сув ва иситиш тизимидан фойдаланганлик учун тўловлар баҳоси икки марта - январь ва сентябрь ойларида 20 фоиздан оширилган. Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб аҳоли турар-жойини иситишга ҳар бир квадрат метр учун йилига 114 сўмдан ҳақ тўлайди.

Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани “Иссиққувват” ташкилоти ходими Асад Тошматовнинг сўзларига кўра, ҳар квадрат метрни иситиш илгари 95 сўм эди. Иссиқ сув учун 1303 сўм 92 сўм тўланган бўлса, эндиликда 1565 сўм тўланади.

Тошкент шаҳри коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси вакиласи Жанна Ломованинг таъкидлашича, иссиқ сув ва иситиш тизимидан фойдаланганлик учун тўловларнинг кўтарилишига биринчи сабаб Президент фармонига кўра иш ҳақи ва нафақалар миқдори оширилганидир. Энергия ишлаб чиқариш материаллари нархи кўтарилганини эса иккинчи сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Аҳоли вакиллари коммунал хизматлар баҳоси тўхтовсиз ошиб бораётганидан кескин норози бўлмоқда. Уларнинг айтишича, бир йил давомида иш ҳақи ва нафақа миқдори бир марта оширилган бўлса, коммунал хизматлар учун тўлов бир неча марта қимматлашди.
XS
SM
MD
LG