Линклар

Чеченистоннинг Шатой туманида ҳарбий хизматчилардан 2 киши ўлдирилди, 4 киши жароҳатланди.


“Озодлик” радиоси мухбири хабарига кўра, бугун эрталаб мазкур туман марказига яқин жойда Россия автоколоннаси ўққа тутилган.
Кеча кечқурун Грознийда бир офицер ва Федерал хавфсизлик хизматининг уч ходими, шу жумладан, Федерал хавфсизлик хизмати Грозний бўлими бошлиқ ўринбосари ўлдирилган эди. Улар номаълум машинани текшириш учун тўхтатганда машинадаги қуролланган шахслар уларни ўққа тутган. Қуролланган кишилар ўз вақтида яширинишга муваффақ бўлган.
Ингушетиянинг Сурхахи аҳоли пунктига яқин жойда 25 кишидан иборат қуролланган гуруҳ билан жанг бўлиб ўтди. Уч жанггари ўлдирилди, қуролланган гуруҳнинг бошқа вакиллари яширинишга муваффақ бўлди. Ҳарбий хизматчилар ўртасида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
XS
SM
MD
LG