Линклар

Ғазо секторида бугун Исроил вертолётлари фаластинлик қочқинларнинг Хан Юнис лагеридаги биноларга ракеталар билан зарба берди.


Маълумотларга кўра, ҳужум қурол ва портловчи мосламалар ишлаб чиқарувчи яширин устахонага зарба бериш мақсадида уюштирилган. Ҳужум оқибатида икки киши енгил жароҳатланган.
Шанба куни Исроил ҳарбийлари томонидан Хан Юнисга берилган зарба оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган эди. Шунингдек, бугун Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида “Ал-Ақсо” мазлумлар жамоаси” деб номланган Фаластин радикал гуруҳи етакчиларидан бири ўлдирилди. Маълумотларга кўра, у қўлидаги автомат портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG