Линклар

Ироқ бўйлаб жанглар давом этмоқда.


Бугун Бағдод марказида содир этилган кучли портлаш оқибатида бир киши жароҳатланди. Ўтган кеча Америка авиацияси Фаллужа шаҳрини кун давомида учинчи бор бамбардимон қилди. Америка қўмондонлиги баёнотига кўра, зарбалар Абу Мусаб аз-Зарқавий бошчилигидаги жанггарилар гуруҳи жойлашган биноларга берилган. Маҳаллий врачлар маълумотига кўра, 8 киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган. Бундан олдин уюштирилган икки ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган ва 13 киши жароҳатланган эди. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, улар ичида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда аҳоли вакилларидан биришундай деди:
“Биз бугун эрталабки соат 4 да бамбардимон қилинган уй олдида турибмиз. Бу уйда болалар ва аёллар бор эди. Нега улар бундай қилишди” .
Шунингдек, Ироқ миллий гвардияси юқори лавозимли ҳарбийларидан бири исёнчилар билан алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Америка қумондонлиги маълумотига кўра, Миллий гвардиянинг шарқий Диял вилоятидаги батальони қумондони бўлган Толиб Абд-Ғайиб ал-Лаҳибий бундан уч кун олдин ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG