Линклар

Ироқ вице-президенти Баҳром Салиҳ январда бўладиган умуммиллий сайловлар мамлакатнинг барча туманларида ўтмаслиги мумкин, деб баёнот берди.


“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида Салиҳ миллий хавфсизлик борасидаги саволга жавоб берар экан, исёнчи гуруҳларнинг сайловни бузишга ҳаракат қилишига аниқ ишонишини билдирди.
Ироқ Бош вазири Ийяд Алавий эса, гарчи мамлакатда вазиятнинг нотинчлигини тан олса-да, сайловлар белгиланган вақтда ва тартибда ўтказилиши шартлигини таъкидлаб, жумладан, шундай деди:
“Биз келаси йилнинг январ ойида Бирлашган миллатлар ташкилотининг 1646-нчи резолюцияси ва ўтиш даври давлат бошқаруви ҳақидаги қонунида белгилаб қўйилганидек демократик сайловлар ўтказмоқчимиз. Биз барча қийинчиликларга қарамасдан, белгиланган муддатда сайловни ўтказишга тайёрмиз ва биз сизнинг кўмагингизга таянган ҳолда буни уддасидан чиқа оламиз” .
XS
SM
MD
LG