Линклар

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига тегишли машина қуролли гуруҳ ҳужумига тутилди.


Самандар

Натижада 3 америкалик ҳарбий яраланди¸ бирининг аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинмоқда. Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари қўмондонлигига кўра¸ ҳодиса шанба куни мамлакат жануби-шарқидаги Зобул вилояти пойтахти Қалат шаҳри яқинида юз берган.

Зобулда ҳозир 18 минг нафарли АҚШ ҳарбийси хизмат қилади.

АҚШ ҳарбийлари ва Афғонистон расмийлари исëнчилар шу йилнинг 9 октябрига белгиланган президентлик сайловлари ўтказилишига ҳар қандай йўллар орқали тўсқинлик қилиш мақсадида ўз фаолиятларини кучайтираëтганини маълум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG