Линклар

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэллга кўра¸ Ироқдаги вазият тобора таранглашиб бормоқда.


Самандар

Колин Пауэлл исëнчилар мамлакатда келаси йил январига белгиланган сайловларнинг ўтишига тўсқинлик қилиш ниятидалиги ¸ аммо АҚШ ҳарбийлари уларни бартараф этиш учун ўз ҳаракатларини кучайтиришини маълум қилди:
“Биз айнан суннилар яшаëтган ҳудудлар ва Бағдод ҳамда Садр шаҳарларида қатор муаммоларга дуч келаяпмиз. Одамларнинг овоз бериш истаги борлиги аниқ ва уларга бундай имконият берилиши керак. Шундай экан¸ биз исëнчилар ва террорчиларни одамларнинг бундай имкониятидан маҳрум қилишга қаратилган ҳаракатларини четдан кузатиб тура олмаймиз".

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари қўмондони генерал Жон Абизаид сайловлар яқинлашгани сари ¸ мамлакатда вазият таранглашиши ва кўпроқ зўравонликлар юз бериши мумкин¸ деган фикрда.
Ироққа оид хабарларда мамлакатда юз берган сўнгги тўқнашувларда камида 11 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG