Линклар

logo-print

Афинада ўтаëтган Паралимпия¸ яъни ногирон спортчилар ўртасидаги Олимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақаларнинг тантанали ëпилиш маросими бекор қилинганини билдирди.


Самандар

Бу қарор Греция пойтахти Афинада ўтаëтган Паралимпия ўйинларини томоша қилиш учун болаларни олиб кетаëтган автобус юк ташувчи машина билан тўқнашиб кетганидан кейин билдирилди. Автоҳалокат натижасида 6 нафар бола ҳалок бўлди.

Автобус 40 қа яқин ўсмир ва 4 ўқитувчини олиб кетаëтган бўлган. 30 га яқин бола жароҳат олиб¸касалхонага олиб кетилган.

Маълумотларга кўра¸ Афинада ўтказилаëтган Паралимпиа ўйинларини томоша қилиш учун кундалик равишда мактаб ўқувчилари ўйингоҳларга олиб борилади. Греция ҳукумати болаларни бепул чипталар билан таъминлаган.
XS
SM
MD
LG