Линклар

logo-print

Ироқда қуролли гуруҳ томонидан бундан бир ой илгари олиб қочиб кетилган Эрон дипломати қўйиб юборилди.


Самандар

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Ризо Асефи маълум қилди. Гаровга олинган Фаридун Жаҳоний Ироқнинг Карбало шаҳридаги Эрон консуллик хонасида ишлаган.

Асефига кўра¸ Жаҳоний Ироқ ва Эрон расмийларининг биргаликда олиб борган ҳаракатлари натижасида қўйиб юборилган.

Жаҳонийни қўлга олганлар¸ агар Эрон 1980-88 йиллар Ироқ-Эрон уруши давомида ҳибсга олинган ироқликларни озод этмаса¸ Жаҳонийни қатл этамиз¸ деб таҳдид қилган эди.

Кейинчалик Эрон маҳбусларнинг барчаси озод этилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG