Линклар

logo-print

Покистон расмийлари ҳукумат томонидан қидирувда бўлган¸ террорчиликда гумон қилинган муҳим шахслардан бири ўлдирилганини маълум қилди.


Самандар

Расмийларга кўра¸ ўлдирилган шахс Амжад Хуссейн Фарруқи¸ “Ал-Қайда”нинг Покистондаги фаол аъзоси бўлган. Фарруқи ўтган йилнинг декабр ойида мамлакат президенти Парвез Мушарраф жонига икки бор суиқасд уюштирганликда айбланаëтган эди. Покистон Президенти бу ҳақда мана бундай деди:
"Биз террорчилик таҳдидидининг йирик манбаларидан бирини бартараф этишга муваффақ бўлдик. У нафақат менинг жонимга суиқасдлик қилиш¸балки мамлакатда содир этилган бошқа террор ҳаракатларида ҳам иштирок этган. Демак¸ жуда ҳам катта террорчи йўқ қилинди".
Фарруқининг¸ 2002 йили америкалик журналист Даниел Перл ўлдирилганига ҳам алоқадорлиги тахмин қилинаëтган эди.
XS
SM
MD
LG