Линклар

Толибларга алоқадорликда гумон қилинаëтган қуролли гуруҳ Афғонистон ҳарбийларининг Зобул вилоятидаги соқчиларига ҳужум уюштирди.


3 соатча давом этган отишмаларда Афғон ҳарбийларидан 4 нафари ҳалок бўлди.

Маҳаллий полиция раҳбарининг ўринбосари Жайлонийхонга кўра¸ Афғон ҳарбийларига тегишли соқчилар Зобулнинг Навбаҳор округида ҳаракатланаëтган пайтда 20га яқин жанггарининг пистирмасига дуч келган.

Жайлонийхонга кўра¸ жанггарилардан икки нафари ўлдририлган. Яна икки киши қўлга олинган.

Зобул вилояти сўнгги пайтларда АҚШ ҳарбийлари ва Толиблар тарафдорлари ўртасидаги жанг майдонига айланган.
Жайлонийхон Афғонистонда 9 октябрга белгиланган президентлик сайловлари яқинлашгани сари зўравонликлар кўпаяди¸ деган фикрда.
XS
SM
MD
LG