Линклар

АҚШ расмийлари Тинч океанининг шарқий соҳилидаги икки балиқ овлаш кемасида 27 тоннадан зиëд кокаин мусодара қилинганини маълум қилди.


Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 18 киши қўлга олинганини билдирди.

17 сентябр куни соҳил қўриқчилари Галапагос оролидан 480 километр нарида бўлган балиқчилар кемасини қўлга олган эди.
Ўшанда кема ичидан 15 тоннага яқин кокаин моддаси топилиб¸ 10 киши қўлга олинди.

Якшанба куни эса¸ соқчилар Мексика жанубидаги Манзинилло шаҳридан 1600 километр нарида иккинчи кемани ушлади. У тинтув қилинганида 13 тонна кокаин моддаси топилди. Кеманинг 8 аъзоси қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG